platina.uz

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарлангани тасдиқланди

Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Жамият
27 июнь 2023 йил
Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарлангани тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Жиззахда одамлар овқатдан заҳарлангани хабари тасдиқланди. Вилоят прокуратураси бу ҳақда маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилишган.

Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга “Ўткир диарея” овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган, дейилади прокуратура хабарида.

Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда.

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+