Цехдаги портлашда қурбон борлиги аниқланди
Цехнинг том қисми конструкциялари қулаб тушган ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳлари ёнган.
Жамият
14 июнь 2023 йил
Тошкентдаги портлашда 1 фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 17 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмасида технологик жараён бузилиши натижасида портлаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган.
Натижада цехнинг том қисми конструкциялари қулаб тушган ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳлари ёнган.