Наманган вилояти ҳокими иситиш ва ёритишга 14 млрд. ажратди
Ушбу маблағлар маҳаллий бюджетнинг ошириб қолинган қисмидан ажратилиши белгиланган.
Давлат харидлари
13 июнь 2023 йил
Наманган вилояти ҳокими фармойиши билан ҳудудларда иситиш тизими ва электр таъминоти учун 14 млрд. сўм ажратилган.
Барча туманларда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ва сарф-харажатларни ҳисоблаш учун 4 млрд. сўм ажратилган. Бу пуллар барча туманларга бўлиб берилган.
Шунингдек, электр ускуналари ва материаллари захирасини яратиш, ҳудудлардаги эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда 2023 йил учинчи чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилишидан қайтариш шарти билан 10 млрд. сўм фоизсиз бюджет ссудаси ажратилган.
Бу пуллар “Ҳудудий электр тармоклари” АЖ Наманган ҳудудий филиалига ўтказиб берилади.