ДХХ Қашқадарёда хавфли шахсни ушлади
У Яккабоғ тумани судининг ҳукми билан Жиноят Кодексининг 3 та моддаси бўйича айбдор деб топилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан террористик ташкилотлар ва диний экстреместик оқимлар таъсирига тушиб қолган шахсни ушлади.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2019-2022 йилларда Россияда меҳнат мигранти сифатида ишлаган даврида интернет тармоғи орқали Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўмин ва бошқаларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга ҳамда исломий давлат қуришга чорловчи маърузалари билан танишиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.
У ўзининг мобиль телефони орқали “Instagram” тармоғида профиль очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқата бошлаган.
Шунингдек, у “Telegram” мессенжерида ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ташкилот ғоялари сингдирилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилувчи материалларни тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари, “Youtube” тармоғидаги “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг тарғиботчиси билан боғланиб, унинг фаолиятини фаоллаштириш учун банк иловаси орқали пул маблағи юборади.
2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттиради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилади.
Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ҳукми билан, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 1553, 159 ва 2441-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.