platina.uz
Жамият

Тошкентда яна бир педофил ушланди

Ижтимоий тармоқларда унинг вояга етмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги видеолар тарқалиб кетган.

Тошкентда яна бир педофил ушланди

7 июнь куни 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида вояга етмаган, 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Ижтимоий тармоқларда унинг вояга етмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги видеолар тарқалиб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ бу ҳақда расмий маълумот бермоқда.

Айтилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизчани аввал зўрлаб, кейин уни бўғиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid