12 ёшли қизчани зўрлаб, кейин ўлдирган одам умрбод қамалди
Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “б” бандига асосан у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўталиши белгиланган.
Жамият
26 май 2023 йил
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизчани аввал зўрлаб, кейин уни бўғиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинган.
Бугун, 2023 йил 26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи А.Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган.
Суд ҳукмига кўра А.Т. Жиноят кодексининг:
- 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми;
- 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди;
- 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми;
- 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми;
- 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди;
- 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “б” бандига асосан А.Т. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўталиши белгиланган.