Самарқандда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари тезкор тадбир тадбир ўтказди.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг Шукрона МФЙ бўйича ёрдамчиси бир одамнинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига 1500 доллар пулларни талаб қилган.
Хабарга кўра, у Шукрона маҳалласида маиший хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида Халқ банки Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлган.
Аммо ҳоким ёрдамчиси буни осон ҳал қилиш учун пора сўраган. Шу тариқа фуқаро 7 июнь куни ички ишларга ариза билан мурожаат қилган.
Аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари тезкор тадбир тадбир ўтказган.
Тадбирда Шукрона МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси ариза муаллифидан 1500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




