platina.uz
Жамият

Самарқандда электр таъминоти корхонаси муҳандиси пора билан ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда электр таъминоти корхонаси муҳандиси пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида электр таъминоти қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси муҳандиси С.Б. фуқаро А.Ч.нинг хонадонидаги электр энергиясига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ҳамда мавжуд қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid