platina.uz
Жамият

Самарқандда 19 ёшли келин ўзини осиб қўйди

Бош прокуратура ушбу воқеа бўйича маълумот берди.
Самарқандда 19 ёшли келин ўзини осиб қўйди

Маълум қилинишича, Ургут туманида 19 ёшли келиннинг фотосурати "Telegram" тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳакида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш хакида кўрсатма берилди.

"Қўшимча текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний қарор ҳақида кенг жамоатчиликка эълон қилинади", демоқда Бош прокуратура.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid