platina.uz
Жамият

Самарқандда собиқ ички ишлар ходими қўлга олинди

Собиқ ички ишлар ходими фуқародан ишини ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олишда гумонланиб ушланди. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандда собиқ ички ишлар ходими қўлга олинди

Самарқандда бир фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул олаётганлиги тўғрисида маълумот юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганида, у 1992 йил Пастдарғом туманида туғилганлиги, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшаганлиги ва бугун вақтинча ишсиз эканлиги маълум бўлган.

Самарқанд шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб борган вақтида, қўлга олинган фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, нима сабабдан ИИБга келганини сўраб билган. Уни қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5000 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро ҳам уддабуронлик қилиб ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати ёрдамида ёзиб олган ва ёзиб олинган овозни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширган.

Шунга асосан жорий йилнинг 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid