Қашқадарёда 27 ёшли келиннинг жасади молхонадан топилди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти Косон туманида молхонадан 22 ёшли аёлнинг жасади топилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Косон туманида 22 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.