platina.uz

Қорақалпоғистондаги намойишчилар иши бўйича қайта суд якунланди

Жиноят иши доирасида 8 кишига қўлланган жазо ўзгартирилди.

Жамият
5 июнь 2023 йил
Қорақалпоғистондаги намойишчилар иши бўйича қайта суд якунланди

Бугун Олий судда Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Олий суднинг 2023 йил 5 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди:

Б. Кадирбергенов, С. Медетов, Б. Сейтниязов, Қ. Сейтимов, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар қаноатлантирилди.

Биринчи инстанция суди ҳукмининг Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган прокурор протести рад қилиниб, уларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди.

Д. Тажимуратов ва унинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг унга оид қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус воқеалари бўйича шаҳридаги оммавий тартибсизликлар содир этилган. Тартибсизликларни келтириб чиқаришда гумонланувчи сифатида 39 нафар шахс қўлга олиниб, суд қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+