Ҳиндистонда даҳшатли ҳалокат: қурбонлар кўп
Тўқнашувда 250 дан ортиқ ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июнь, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Шунингдек, тўқнашув натижасида 900 дан ортиқ инсон жароҳатланган. Бу сон янада ошиши тахмин қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган "Коромандел экспресс" поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали - Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетган.
"Бу даҳшатли бахтсиз ҳодиса ва қурбонлар сони ҳали ҳам сезиларли даражада ошиши мумкин", - дея Баласоре шаҳридан амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Indian Express.