Андижонда сохта ИИБ ходими қўлга олинди

У товламачилик йўли билан пул ундироқчи бўлган.

Жамият
3 июнь 2023 йил
Андижонда сохта ИИБ ходими қўлга олинди

Андижонда ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, фуқародан пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Маълум қилинишича, 19 май куни аёл ва эркак ижарага олинган уйда учрашишга келишиб олган. Хонадонга эркак киши етиб келган вақтида ўзини ИИБ ходими сифатида таништирган шахс хонадонга бостириб кирган ҳамда бутун воқеани ўз телефонига ёзиб олган.

У жиноий иш қўзғатиш билан таҳдид қила бошлаб, жабрланувчининг юзига уриб, “Samsung Galaxy S20” русумли телефонини тортиб олган.

Эртаси куни "сохта" ИИБ ходими жабрланувчи билан учрашиб, ундан 500 доллар талаб қилган, акс ҳолда у видеони ижтимоий тармоққа тарқатиш билан таҳдид қилган. 

22 май куни ўтказилган тезкор тадбирда у жабрланувчи эркакдан 3 миллион 200 минг сўм пулнинг бир қисмини олаётган вақтида қўлга олинган. 

Шунингдек, у лейтенант унвонига эга ички ишлар ходимининг сохта гувоҳномасидан фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+