Андижонда фуқаро катта пул билан ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, у Андижон вилояти ҳокимининг жияни экани айтилмоқда.

Жамият
4 сентябрь 2023 йил
Андижонда фуқаро катта пул билан ушланди

Андижонда Қ.Ш.У. исмли фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айблан, айни пайтда унга нисбатан қамоқ чораси қўлланилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, у Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг жияни экани айтилмоқда. У 2 нафар таниши билан олдиндан жиноий тил бириктирган ва бир фуқарога 0,14 га. ер майдонида уй қуриши мумкинлигини айтишган.

Ерни 9 минг долларга сотишга келишиб, сўралган пулларни берганидан сўнг кадастр органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб беришларини билдиришган.

Департамент ва ДХХ ходимлари уларни ушлаган, 9 минг доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Хабарга кўра, бу фуқаро 2015 йилда ҳам Андижон шаҳридан танишлари орқали нотурар бино қилиб беришни айтиб, пул олганда тезкор тадбир давомида ушланган.

Ўшанда унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган. Кейинроқ жазо ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган ва 2019 йилда озодликка чиққан.

Айни пайтда Қ.Ш.У. хавфли рецидивист деб эълон қилинган ва 2 шериги билан қамоққа олинган.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+