platina.uz
Жамият

Ташкил этилганига бир йил бўлмаган вазирлик яна қайта ташкил қилиняпти

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони имзоланди.

Ташкил этилганига бир йил бўлмаган вазирлик яна қайта ташкил қилиняпти

2022 йил охирида тузилган Табиат ресурслари вазирлиги энди яна қайтадан такшил этилиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади.

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони имзоланган.

Шунингдек, бош прокурор ўринбосари лавозими ҳам киритилган. У экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлади.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

  • “яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
  • асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

Фармонга кўра:

  • 2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.
  • Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилади.
  • 2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.
  • 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.
  • 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.
  • Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади.
  • 2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади.
  • 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid