Mittivine ўлимига сабаб бўлган клиника лицензияси олиб қўйилди
Зангиота туманлараро иқтисодий суди бугун якуний қарорни чиқарди.
Жамият
2 июнь 2023 йил
Блогер Фарҳод Маннопов вафот этган “Star med” клиникаси (“Omad plyus” МЧЖ)га берилган лицензия суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, “Omad plyus” масъулияти чекланган жамияти лицензияси бекор қилинди.
Шу йилнинг март ойида Фарҳод Маннонов боши ва бурнидан олган жароҳати сабаб шу клиникада операция бўлганди. Натижада 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер 27 ёшида вафот этган эди. Кейинчалик ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.