platina.uz

Гамбия йўталга қарши сироплар иши бўйича АҚШдан адвокат ёллади

Ўзбекистон ва бошқа далатларда болалар ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши Ҳиндистон сироплари юзасидан Гамбия ҳукумати текширувлар ўтказди.

Жаҳон
2 июнь 2023 йил
Гамбия йўталга қарши сироплар иши бўйича АҚШдан адвокат ёллади

Гамбия ҳукумати болалар ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сиропларнинг заҳарли эканини аниқлагач, теширув ўтказиш учун AҚШ юридик фирмасини ёллади, деди Гамбия адлия вазири.

Гамбияда камида 70 бола июнь-октябрь ойлари орасида ўткир буйрак етишмовчилиги боис вафот этган бўлиб, уларнинг аксарияти 5 ёшдан кичик эди. Ўзбекистонда ҳам айнан шу сирорлардан камида 20 та бола ҳалок бўлганди.

Маҳаллий шифокорлар бу ўлимларга Ҳиндистондан импорт қилинган йўталга қарши сироплар сабабчи, дея тахмин қилишди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ўтказилган тестлар бу сиропларда ўлимга олиб келадиган токсинлар мавжудлигини тасдиқлади, бу эса глобал миқёсда зарарли дори-дармонлар ортидан “ов”ни бошлаб берди.

Гамбия адлия вазири Дауда Жаллоунинг Reuters агентлигига айтишича, мазкур ҳуқуқий ҳаракатлар ҳукумат томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири бўлиб, болалар ўлими бўйича потенциал халқаро суд жараёнига тайёрлашдаги илк қадам ҳисобланади. Жаллоу потенциал суд жараёнининг объекти ким бўлиши ёки ёрдам бериш учун ёлланган адвокатлик фирмасини ошкор қилмади.

Болалар ўлимига алоқадор дори-дармонлар Ҳиндистондаги Maiden Pharmaceuticals фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у ҳозиргача ўз айбини тан олмаган. ЖССТ синовлари шуни кўрсатдики, Maiden Pharmaceuticals йўтал сиропларида автомобил тормоз суюқлигида ишлатиладиган диэтилен гликол (ДЭГ) ва этилен гликол (ЭГ) ўлдирадиган токсинлари мавжуд. Ҳиндистон ҳукумати эса дориларни ўзи текшириб кўрганида бу токсинлар топилмаганини айтмоқда.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Maiden Pharmaceuticals Гамбиянинг бу ҳолат юзасидан юборган сўровларига жавоб бермади. ЖССТ ҳам изоҳ беришдан бош тортди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гамбия, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда заҳарли йўтал сироплари манбасини текширишни давом эттираётганини айтди. Унга кўра, ушбу дори-дармонларни етказиб бериш занжиридаги асосий воситачи ҳамон номаълум қолмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+