platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Шимолий Корея ракеталаридан хавотир оляпти

Бу Шимолий Кореянинг биринчи ҳарбий разведка сунъий йўлдошини учиришга уринишидир.

Ўзбекистон Шимолий Корея ракеталаридан хавотир оляпти

Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан 31 май куни ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдирган. ТИВ матбуот хизмати ушбу ҳолат «Корея яриморолидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади», деб айтган.

«БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз», — дейилган хабарда.

Бу Шимолий Кореянинг биринчи ҳарбий разведка сунъий йўлдошини учиришга уринишидир. Воқеадан кўп ўтмай, ракета денгизга қулаб тушган. Жанубий Корея армияси эса ракета қолдиқларини топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid