Машина, кийим ва уй: байроқдан фойдаланишнинг янги тартиби белгиланди
Лойиҳада байроққа нисбатан зарур ҳурматни таъминлаш шартлари эълон қилинди.

Давлат байроқига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда.
- Давлат байроқидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланилишга рухсат бериш;
- байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;
- давлат органларининг рамзларида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроқининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш;
- Давлат байроқи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш;




