platina.uz

Қўшработ ҳокими ҳайфсан олди

Ҳайфсанга суд қарорлари ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Жамият
29 май 2023 йил
Қўшработ ҳокими ҳайфсан олди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевга ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Ҳужжатга кўра, туман ҳокими Заркент маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Т.Тоғаевани ишга тикламаган. Бу масалада фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди ва Самарқанд вилояти судининг қарорлари чиққан.

Ҳайфсанга ҳам айнан шу қарорлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани сабаб сифатида кўрсатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+