Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

Маълум қилинишича, 4 июндан 19 июнга қадар Ўзбекистон бўйлаб 10 та аэропортдан ҳар куни 4 тадан рейс Саудия Арабистонига учади.

Сиёсат
28 май 2023 йил
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистонда ҳаж мавсуми қачон бошланиши бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 4 июндан 19 июнга қадар Ўзбекистон бўйлаб 10 та аэропортдан ҳар куни 4 тадан рейс Саудия Арабистонига учади. Ўтган йилларда зиёратчилар республиканинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий аэропортларидан — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди. Саудия Арабистонида дастлабки ишчи гуруҳ мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда, дейилади хабарда.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+