Эрон-Афғонистон чегарасида тўқнашув содир бўлди
Икки мамлакат ўртасидаги отишмада камида уч киши ҳалок бўлган. Шунингдек, бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пости яқинида отишма содир бўлди. Оқибатда икки эронлик чегарачи ва бир “Толибон” жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Манбада айтилишича, бир неча киши ҳам жароҳатланган ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Аммо бу икки давлат ўртасидаги келишмовчилик сув ҳуқуқлари бўйича кескинлик сабаб юзага келгани айтилмоқда.
Теҳрон Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини Ҳилманд дарёсидан Эроннинг қуриб қолган шарқий ҳудудларига сув оқимини чеклаб, 1973 йилда тузилган шартномани бузганликда айблаган, “Толибон” эса ушбу айбловни рад этган.
“Бугун Нимроз вилоятида Эрон чегара кучлари Афғонистонга қарата ўт очди, бу эса қарши жавоб билан кутиб олинди. Ҳозир вазият назорат остида. Ислом Амирлиги ўз қўшнилари билан жанг қилишни истамаяпти”, деган “Толибон” Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор.