ТАТУ ректори ўзига янги Equinox сўраб олди
Билдиргида 4 та Lacetti, 1 та Hyundai Elantra ва 1 та Malibu-2 эскиргани ва шунинг учун кўп бензин сарф қилаётгани ёзилган.
Жамият
27 май 2023 йил
Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Б.Маҳкамов Рақамли технологиялар вазирига билдирги ёзиб, ўзига янги Equinox сотиб олиб беришни сўраган.
Билдиргида ёзилишича, университет ҳисобидаги 6 та машина эскирган. Жумладан, 4 та Lacetti, 1 та Hyundai Elantra ва 1 та Malibu-2 эскиргани ва шунинг учун кўп бензин сарф қилаётгани ёзилган.
Шу мақсадда ректор вазирдан 2 та янги машина олиб беришни сўраган. Вазирлик эса ҳозирча 472,5 млн. сўмлик битта Equinox харид қилган.