ТАТУ: тарихи, қисқартмалари, турлари ва усталари. 4-сон

Тарихчилар энг қадимги тату излари эрамиздан аввалги VII асрларга мансублигини аниқлашган.

Таҳлил
6 сентябрь, 20:00

Айрим одамлар орасида ўзлигини намоён қилиш, ўз қарашлари, мақсадлари, шахсиятини кўрсатиш учун танасига турли суратлар чиздириш кенг тарқалган. Татуировка (тату) француз тилидаги tаtоuеr ёки таити тилидаги tаtаu сўзларидан олинган. Жиноятчилик олами вакилларининг рус жаргонида эса тату “наколка” (“санчиб туширилган”) деб аталади.

Тату чиздиришда битта ёки бир нечта игна билан баданда изчил нуқтачалар тешилади ва устидан рангли (асосан қора) кукун ёки сиёҳ қуйилади. Натижада жароҳат битгач, бир умр кетмайдиган сурат пайдо бўлади.Чизилган сурат вақт ўтиши билан рангпар бўлиб қолиши мумкин, лекин батамом ўчиб кетмайди.

Бошқа тафсилотларни юқоридаги видеолавҳада кўриш мумкин.


Мақолани тўлиқ ўқиш: Татуларнинг турлари ва маънолари. 4-мақола

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+