platina.uz

UEFA Чемпионлар Лигаси кубогининг янги соҳиби Истанбулда аниқланади

UEFA Чемпионлар Лигаси финалига бағишланган Чемпионлар фестивали 2023 йил 8-11 июнь кунлари Истанбулдаги Еникапи фестиваллар майдонида ташкил этилади. Истанбулда футбол ишқибозларини нималар кутяпти?

Спорт
26 май 2023 йил
UEFA Чемпионлар Лигаси кубогининг янги соҳиби Истанбулда аниқланади

Дунёнинг энг муҳим спорт тадбирларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигаси финал ўйинига ҳам саноқли кунлар қолди. 2023 йил 10 июнь куни Истанбулнинг Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган ушбу спорт байрамида иштирок этишнинг ўзиёқ бир умрлик ўчмас завқ бўлиб хотирада қолади.
Финал мусобақасида қатнашиш нафақат мухлислик иштиёқини бахш этади, балки қизиқарли маданият ва санъат ҳаёти, тарихий осори-атиқалари, ноёб шаҳар меъморчилиги, ёрқин тунги ҳаёти ва деярли чексиз харид қилиш имкониятлари билан Истанбулни бошқа жиҳатдан ҳам кашф этишга сабаб бўлади.

Кўҳна ва гўзал Истанбул шаҳри футбол мухлисларига унутилмас саёҳатни ваъда қилмоқда. Якуний ўйин олдидан бу тарихий шаҳарни кезиб завқ олишингиз, дунёнинг энг ҳайратланарли жойларидан бири бўлган ушбу динамик метрополисда бир ҳафта бўлиб унга бир умрлик муҳаббат қўйишингиз мумкин.

Чемпионлар фестивали

UEFA Чемпионлар Лигаси финалига бағишланган Чемпионлар фестивали 2023 йил 8-11 июнь кунлари Истанбулдаги Еникапи фестиваллар майдонида ташкил этилади. Туркиянинг расмий туризм тарғибот платформаси GoTürkiye шу куннинг ўзида Крис Луно, В2В Seamus, Guillaume de Kadebostany ва Lost Frequencies иштирокида 2 DJ лар гуруҳига мезбонлик қилади.

Ўтмишнинг бой мероси бўлган тарихий бинолар

Истанбул ўзининг кўп маданиятлилиги, ўзига хослиги ва мамлакатнинг бой тарихини акс эттирувчи тарихий обидалари ва меъморчилиги билан дунё бўйлаб минглаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Тарих давомида кўплаб цивилизацияларга ватан бўлган бу шаҳар стратегик жойлашуви туфайли турли давр ва маданиятлар изларини акс эттирган минглаб тарихий биноларга эга. "Тарихий ярим орол"да шаҳарнинг бир қанча машҳур бинолари жойлашган.

Истанбул миноралари ҳам томоша қилишга арзийдиган диққатга сазовор жойлардир. Галата минораси, Истанбул силуэтидаги машҳур иншоот, кузатув майдончасидан шаҳарнинг ажойиб панорамик манзараларини тақдим этади. Бошқа томондан, Истанбул Босфорининг тимсоли бўлган Қиз қалъаси ташриф буюрувчиларга гўзал Истанбулни бутунлай бошқа нуқтаи назардан томоша қилиш имконини беради.

Санъат ва маданиятнинг ноёб уйғунлиги

Бой тарихий мероси билан танилган Истанбул, даврнинг маданий динамикасини анъаналар билан уйғунлаштирган музейлари, замонавий санъат галереялари, маданият марказлари, номдор санъаткор ва дизайнерлар меҳмони бўлган кўчалари ва концерт майдончалари бıлан машҳурдир. Истанбулга ташриф буюришдан олдин Отатурк маданият маркази (АKM) ва Santralistanbul каби замонавий санъат марказларининг июнь тақвимларини текширинг, турли шоу ва тадбирлар учун вақт ажратинг. Пера музейи, Атлас кино музейи, Истанбул Модерн каби музейларни зиёрат қилиб, замонавий санъат нафасини ҳис қилишингиз мумкин.

Ҳаммани ҳайратга солишга қодир турк ошхонаси

Моҳир ошпазнинг дастурхонидаги энг оддий, аммо энг мазали таомлардан тортиб, Истанбул ҳар бир нозиктаъб хўранда учун ҳақиқий мўъжизадир. Бу эса Истанбулни дунёнинг энг яхши гастро-шаҳарларидан бирига айлантиради. Истанбулнинг асрлар давомида мезбонлик қилган турли маданиятлар томонидан шакллантирилган махсус турк ошхонаси бу шаҳарни зиёрат қилишнинг асосий сабабларидан биридир.

Ҳақиқий харид завқи

Тарихий бозорлари, ҳашаматли номдор бутиклари ва дизайнерлик дўконлари билан Истанбул ташриф буюрувчиларга бой харид тажрибасини тақдим этади. Grand Bazaar ва зираворлар бозори каби тарихий савдо мажмуаларига ташриф буюриб, шаҳарнинг қадимий муҳитини ҳис қилишингиз ва қўлда тўқилган асил гиламлар, сополли кошин буюмлар ва анъанавий ҳунармандчилик санъатига оид сувенирларни харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, Таксим ва Нишанташида дунёга машҳур дизайнерларнинг сўнгги урфдаги такрорланмас асарларини харид қилиш имкониятига эга бўласиз.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+