Тошкентда 21 ёшли ука акасини пичоқлаб ўлдирди
Воқеага ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 00:30 атрофида 18.06.2002 туғилган О.Ш. Миробод туманида жойлашган “Ойбек” метро бекати атрофида бўла туриб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида акаси 13.04.1998 йилда туғилган О.Л.нинг кўкрак қафаси олди қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг жасадини унинг катта акаси А. исмли шахс шифохонага олиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 2023 йил 24 май куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган.