Тошкентда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб қўйди
Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Жамият
24 май 2023 йил
22 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 242-мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг platina.uz'га маълум қилди.
2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба тан жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Оқибатда олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи шахс вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ушланган.