Россияда асли ўзбекистонлик 14 йилга қамалди
Муддатнинг 3 йилини қамоқда, қолган 11 йилини эса қаттиқ тартибдаги колонияда ўтказади.

Россиянинг иккинчи ғарбий округ ҳарбий суди ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевни 14 йилга қамади.
Рус матбуотига кўра, Ҳамроев терроризм ва террорчилик ҳаракатини оқлашда айбланган.
Муддатнинг 3 йилини Ҳамроев қамоқда, қолган 11 йилини эса қаттиқ тартибдаги колонияда ўтказади.




