Дунёнинг энг бадавлат одами бир кунда 11 млрд доллар йўқотди

LVMH гуруҳи эгаси Бернард Арнонинг бойлиги компания акцияларининг тушиб кетиши фонида бир кунда 11,2 миллиард долларга камайди.

Жаҳон
24 май 2023 йил
Дунёнинг энг бадавлат одами бир кунда 11 млрд доллар йўқотди

Bloomberg агентлиги хабар беришича, 23 май куни Парижнинг Euronext биржасидаги савдолар чоғида LVMH акциялари 5 фоизга арзонлашган.

Натижада Арно акцияларнинг пасайиши сабабли 11,2 млрд доллар пул йўқотди. Шунга қарамай, у 191,6 млрд билан дунёнинг энг бадавлат киши бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни эса бизнесмен Илон Маск забт этган. 

Маълум бўлишича, Арнонинг йил давомида бойлиги 53 млрд долларга кўпайган. Апрель ойида LVMH капиталлашуви 500 миллиард доллардан ортиқ бўлган Европадаги биринчи компанияга айланди.

 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+