Миллиардерлар харитаси: Қайси шаҳарлар энг бой инсонларни жамлаган?
Дунё бўйлаб 3 028 нафар миллиардер мавжуд бўлиб, улар сайёрамизнинг 800 та шаҳрида истиқомат қилади.

Forbes нашри дунёнинг қайси шаҳарларида энг кўп миллиардерлар борлигини маълум қилди.
Дунё бўйлаб 3 028 нафар миллиардер мавжуд бўлиб, улар сайёрамизнинг 800 та шаҳрида истиқомат қилади.
Уларнинг қарийб чораги, жами 3,3 триллион долларга тенг бойликка эга бўлган шахслар, дунёнинг асосий яшаш жойи сифатида атиги олтита давлатдаги ўнта шаҳарда истиқомат қилади.
Қуйида дунёнинг энг кўп миллиардерларига эга бўлган 10 та шаҳар ҳақида маълумот берамиз.
10. Лос-Анжелес
Ушбу шаҳарда умумий ҳисобда 56 та миллиардер (ўтган йилга нисбатан 3 тага кўп) 243 миллиард доллар миқдоридаги бойликка эга. Улар орасида машҳур шахслар — хонанда Рианна (1,4 миллиард доллар), баскетболчи Леброн Жеймс (1,3 миллиард доллар) ва актёр Арнолд Шварценеггер (1,1 миллиард доллар) бор. Уларнинг энг бойи — Питер Тил бўлиб, у 16,3 миллиард долларга эгалик қилади.
8. Сан-Франсиско
Калифорния штатининг Сан-Франциско шаҳрида 58 та миллиардер (ўтган йилга қараганда 8 тага кўп) истиқомат қилади. Улар умумий 217 миллиард доллар бойликка эга. Улар орасида сунъий интеллект соҳасидаги «Антропиc» компанияси эгалари — ака-сингил Дарио ва Даниела Амодей бор.
Шунингдек, энг бойи — Дастин Московиц бўлиб, унинг бойлиги 17 миллиард долларни ташкил этади.
8. (дуранг) Шанхай
Хитойнинг Шанхай шаҳрида 58 та миллиардер 198 миллиард доллар бойликка эгалик қилади. Улардан энг машҳури ва бойи — PDD Holdings компанияси асосчиси Колин Хуанг бўлиб, у 42,3 миллиард долларга эга.
7. Сингапур
Сингапурда 60 та миллиардер (ўтган йилга нисбатан 8 тага кўп) яшайди. Уларнинг умумий бойлиги 259 миллиард долларни ташкил этади. Улардан энг бойи — Чжан Йимин, «ТикТок» асосчиси, бўлиб, у 65,5 миллиард долларга эга. Чжан Йимин Хитой фуқароси бўлишига қарамай, ҳозирда Сингапурда истиқомат қилади.
6. Мумбай
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўтган йилга нисбатан икки поғона пастлаб, олтинчи ўринга тушиб қолди. Сабаби — икки нафар миллиардер шаҳардан чиқиб, Лондон ва Пекинга кўчиб кетган.
Ҳозирда Мумбайда 67 та миллиардер яшайди, уларнинг умумий бойлиги 349 миллиард долларни ташкил этади. Энг бадавлати — Мукеш Амбани, Осиёдаги энг бой шахс, у 92,5 миллиард долларга эгалик қилади.
5. Пекин
Пекин ўзининг ўтган йилги позициясини сақлаб қолган. Бу ерда 68 нафар (5 тага кўп) миллиардер яшайди. Уларнинг умумий бойлиги 273 миллиард долларга тенг. Энг бойи — Xiaomi компанияси асосчиси Лей Жун бўлиб, у 43,5 миллиард долларга эга.
4. Лондон
Лондон ўтган йилга нисбатан икки поғона юқорилаб, тўртинчи ўринга кўтарилган. Шаҳарда 71 та миллиардер (ўтган йилга қараганда 9 тага кўп) яшайди. Уларнинг умумий бойлиги 355 миллиард долларни ташкил этади. Улардан энг бойи — Лен Блаватник, у 29,9 миллиард доллар бойликка эга.
3. Гонконг
Гонконгда 72 та миллиардер (ўтган йилдан 2 тага камроқ) истиқомат қилади. Уларнинг умумий бойлиги 309 миллиард долларни ташкил этади. Энг бойи — Ли Ка-шинг, 38,9 миллиард долларга эга. Ундан бошқа машҳур крипто тадбиркор Жастин Сун (8,5 миллиар доллар) ва Янг Қуимей (1,6 миллиард доллар) ҳам катта бойликларга эгалик қилади.
2. Москва
Москва 90 та миллиардер (ўтган йилга қараганда 16 тага кўп) билан иккинчи ўринни эгаллади. Уларнинг умумий бойлиги 409 миллиард долларга тенг. Бу ўтган йилга қараганда 31 миллиард доллар кўп ҳиосбланади. Энг бойи — нефт магнати Вагит Алекперов бўлиб, у 28,7 миллиард долларга эгалик қилади.
1. Ню-Йорк
Ню-Йорк шаҳри 123 нафар миллиардерга (ўтган йилга қараганда 13 тага кўп) уй ҳисобланади. Улар умумий 759 миллиард доллар бойликка эга. Энг бойи — Майкл Блумберг бўлиб, унинг бойлиги 105 миллиард долларга тенг. Сўнгги ўн икки йил ичида Ню-Йорк ўн бир марта дунёдаги энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳар бўлиб келмоқда (фақат 2021 йилда Пекин биринчи ўринда бўлган).
Шаҳарда яшовчи миллиардерларнинг 68 нафари молия ва инвестиция соҳасида, 13 нафари кўчмас мулк, 12 нафари эса мода ва савдо соҳаларида фаолият юритади.