Қамчиқ довонида DAF юк машинаси ёниб кетди

Маълум қилинишича, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин зудлик билан бартараф этилган.

Жамият
23 май 2023 йил
Қамчиқ довонида DAF юк машинаси ёниб кетди

23 май куни соат 01:06 да Наманган вилояти Поп тумани "Садоқат" МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 277.5 километрида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган DAF русумли юк автомобилида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди

Маълум қилинишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:47 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 01:50 да қуршаб олинган ва соат 02:00 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+