«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

Калава ип ортилган IVECO русумли юк машинаси кабина қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.
Жамият
23 март 2023 йил
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

23 март куни «Қамчиқ» довонида юк машинасининг кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат16:55 да "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 255 километрда “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланган калава ип ортилган “IVEKO” русумли юк машинаси кабина қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.

ФВВ маълум қилишича, зудлик билан айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб ёнғин бартараф этилган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+