Ўзбекистонда 2024 йилдан бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади
Шунингдек, ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади.




