platina.uz

Андижонда мансабдор Умра зиёрати учун олган 1,6 млрд сўм пулни онлайн қиморга тикиб юборди

У 2019 йилдан бошлаб умра зиёратлари харажатлари учун амалга оширилган тўлов пулларини Мусулмонлар идораси ҳисобрақамига кирим қилмаган.

Жамият
23 май 2023 йил
Андижонда мансабдор Умра зиёрати учун олган 1,6 млрд сўм пулни онлайн қиморга тикиб юборди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида мансабдор Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллард 650 миллион сўм пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборган. Бу ҳақда Markaziy studiya дастурида хабар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси 2019 йилдан бошлаб умра зиёратлари харажатлари учун амалга оширилган тўлов пулларини Мусулмонлар идораси ҳисобрақамига кирим қилмаган. У фуқароларга тўлов чеки сафарга чиқаётганларида берилишини айтган.

Ушбу ҳолат юзасидан узоқ давом этган тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, ўз аризасини қайтариб олган жабрланувчилар яна чув тушган. Уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган.

Фирибгарликни содир этган шахс икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ҳамда 5 йилга қамалган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+