Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди

Тошкентда Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Натижада транспорт воситаси деярли бутунлай ёниб кетди.

Жамият
21 май 2023 йил
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 май куни соат 16:40 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+