Тошкентда қурилиш фирмаси вакиллари ва аҳоли ўртасида жанжал содир бўлди
Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш фирмасининг 3 нафар вакилига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида жанжал содир бўлди. ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
17 май куни тахминан соат 10:00 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро юзага келган. Ушбу ҳудудда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х., 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж., С.Х., Х.Н.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида 8-мавзе,17, 19 ва 20-уйлар оралиғида олиб борилаётган қурилиш ишларидан аҳоли норози бўлгани ва пойтахт ҳокимлиги вазиятни ўргангани ҳақида хабар бергандик.