platina.uz

Жамоатчилик назорати кучини кўрсатди

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг Юнусобод туманида 8-мавзе,17, 19 ва 20-уйлар оралиғида олиб борилаётган қурилиш ишларидан  норозилиги манзилга чиқиб атрофлича ўрганилгач, адолатли ечим топилди.

Жамият
20 май 2023 йил
Жамоатчилик назорати кучини кўрсатди

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ваколатли давлат ташкилотлари томонидан манзилга чиқиб атрофлича ўрганилган.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 5 февралдаги 187-сонли қарори билан "FRANCHISING INVEST" МЧЖга Юнусобод тумани, 8-мавзе 17, 19 ва 20-уйлар оралиғидаги 1,23 гектардан иборат ер майдони мавжуд автотураргоҳни ўз ҳисобидан бузиш ва ўрнатилган тартибда етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аҳолининг розилигини олиш шарти билан кўп қаватли бино қуриш учун ажратиб берилган.

"Аҳоли розилигини олиш муҳим шарт сифатида белгиланган", дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунга кўра, қурувчи компания бу ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини шу ҳудудда яшовчи аҳолининг розилиги билангина бошлаши мумкин.

19 май куни Қурилиш ташкилоти Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қурилишни аҳолининг розилигисиз бошламаслик, акс ҳолда лойиҳа ва лойиҳа олди ҳужжатлари бекор қилиниши хусусида расман огоҳлантирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+