platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Янги Тошкент шаҳри ҳокимини Президент тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ҳоким тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар фаолият юритади.

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармони билан Янги Тошкент шаҳрида бошқарув тизими тасдиқланди.

Янги Тошкент шаҳри ҳокимини Президент тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ҳоким тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар фаолият юритади.

Ҳокимлик аппарати 14 нафар ходимдан иборат
Аппаратда ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва иккита ўринбосари, ёрдамчи, ахборот хизмати раҳбари (давлат тили бўйича маслаҳатчи), ташкилий-назорат гуруҳи, бош ҳисобчи, бош юрисконсульт ва девонхона ишлайди.

Ўринбосарларнинг йўналишларини ҳудудни ривожлантириш режаларига қараб ҳокимнинг ўзи белгилайди.

16 та давлат органининг бўлинмаси очилади (жами 30 штат). Шаҳарда экология, статистика, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, таълим, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, кадастр, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, санитария-эпидемиология бўлимлари ташкил этилади. Булардан ташқари, Президентнинг Халқ қабулхонаси, тиббиёт бирлашмаси, солиқ инспекцияси ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бўлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
Бош прокуратура, ИИВ, Адлия ва ФВВ бир ой ичида шаҳарда ўз тузилмаларини ташкил этади. Бу тузилмалар шу идораларнинг амалдаги штатлари ҳисобидан тузилади.

Ваколат ва молиялаштириш

• Ҳокимлик дирекцияга берилган ҳудудларда Тошкент вилояти ва туманлари органларининг ваколатидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилади.
• Ҳокимлик ва бўлинмаларни сақлаш харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилади.
• Фармонда кўрсатилмаган бошқа идоралар шаҳарда Тошкент вилоятидаги мавжуд бўлинмалари орқали ишлашда давом этади.

Бино - Ҳокимлик ва бўлинмалар вақтинча собиқ "Янги Тошкент" лойиҳа офиси биносига жойлаштирилади ва ундан текин фойдаланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid