Қашқадарёда собиқ МИБ ходими пичоқланди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
Қашқадарёда собиқ МИБ ходими пичоқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
26 апрель куни Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. таниш аёлнинг уйига борганида у ерда таниши О.Т. (собиқ МИБ ходими) ни кўриб, жанжаллашган ва ошхонадан пичоқни олиб келиб, уларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Натижада жабланувчилар шифохонага тушган.
Шунингдек, Х.Б. юқоридаги аёл билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда доимий равишда жисмоний ва руҳий тазъйиқ ўтказиб, уни қийнаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 01.05.2023 йилда Х.Бга нисбатан ЖКнинг 109, 110 ва 112-моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.