platina.uz

ЙПХ формасида одам ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ушбу гуруҳ етакчиси айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Жамият
17 май 2023 йил
ЙПХ формасида одам ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукми билан 1980 йилда туғилган cудланувчи ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғрилаш) 2-қисмининг "б, в" бандлари, 28,164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг "а, б, в" бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг «а» банди, 28,267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг «б, в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Қолган уч нафар судланувчилар «одам ўғрилаш», "босқинчилик", "товламачилик", "транспорт воситасини олиб қочиш" жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

1997 йилда туғилган cудланувчига 13 йил 6 ой, ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган cудланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 139 548 сўм ундирилиши белгиланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+