Самарқандда эр икки боласининг жонига қасд қилди
Бунга эркакнинг Россияда ишлаб юрган аёлининг хиёнати сабаб эканлиги айтилмоқда.
2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ тумани яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Platina.uz'га хабар берди.
Сўнг, у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғилини (2015 ва 2017 й.т.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.