platina.uz

Ёнғин ҳолати бўйича жиноят иши очилди

Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинганди. Самарқанд вилояти ИИБ ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Жамият
10 май 2023 йил
Ёнғин ҳолати бўйича жиноят иши очилди

Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, судга оид тиббиёт, ёнғин-техника ва судга оид баҳолаш экспертизалари тайинланган.

Аввал хабар қилганимиздек, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан икки ярим соат ичида бартараф этилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+