Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Жамият
16 май 2023 йил
Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги ишчи гуруҳларга мурожаат этади ва қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • фуқаролик паспорти ёки ИД карта нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
  • ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

2022-2023-ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+