platina.uz

Бухоронинг 2 ҳокими ҳайфсан олди

Бунга сабаб сифатида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни қониқарсиз ташкил этгани келтирилган.

Жамият
16 май 2023 йил
Бухоронинг 2 ҳокими ҳайфсан олди

Бухоро вилоятида Жондор тумани хокими Ҳикматов Санъатилло Нусратович ва Когон тумани хокими Эсанов Муҳитдин Турдиевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Бунга сабаб сифатида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни қониқарсиз ташкил этгани келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид эди.

Шунингдек, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада эканини маълум қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+