platina.uz
Жамият

Экстремистик оқим ғоялари тарғиботчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ДХХ ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган бухоролик шахснинг фаолиятига чек қўйди. 

Экстремистик оқим ғоялари тарғиботчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 й.т. Б.Ж. 2015-2021 йилларда Москва шаҳридаги олий таълим муассасасида ўқиши даврида ижтимоий тармоқлар орқали "Салафийлар" ДЭО таъсирига тушиб, "Телеграм" мессенжерида 2 та гуруҳ очган ва ушбу диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Шунингдек, Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ўзининг ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб келган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, унинг мобиль телефон аппарати хотирасида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради. Ҳозирда Б.Ж.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid