platina.uz
Жаҳон

Қиличдорўғли Россияни Туркиядаги сайловларда аралашишда айблади

Туркиянинг ЖХП партияси бош котиби ва мамлакат президентлигига номзод Камол Қиличдорўғли Россияни Туркиядаги сайловларда аралашишда айблади. 

Қиличдорўғли Россияни Туркиядаги сайловларда аралашишда айблади

Қиличдорўғлининг Тwиттер ижтимоий тармоғидаги турк ва рус тилида шу ҳақда ёзилган:

"Азиз россиялик дўстлар, сиз бу мамлакатда фош этилган монтажлар, фитналар, ёлғон хабарлар ва кеча эълон қилинган постлар ортида турибсиз. Дўстлигимиз 15 майдан кейин ҳам давом этишини истасангиз, қўлингизни Туркия давлатидан узоқ тутинг. Биз ҳамон ҳамкорлик ва дўстлик тарафдоримиз», деб ёзган Камол Қиличдорўғли.

Қиличдорўғли 2023 йилнинг 14 май куни бўлиб ўтадиган Туркия Президенти ва Туркия Олий Миллат Мажлиси (парламенти) депутатлари сайлови бирлашган мухолифат номидан Туркия президентлигига номзодлигини қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ амалдаги Туркия президенти Эрдўғон мухолифатчилар террористлар билан тил бириктиришдан ҳам тортинмаётганини, Европадаги айрим давлатлар ўзининг президентликдан кетказиб, унинг асосий рақиби Жумҳурият Халқ партияси (ЖХП) раиси Камол Қиличдорўғлининг ҳокимият тепасига келиши учун очиқчасига ҳаракат қилаётганини таъкидлаган эди. Шунингдек, Эрдўғон мухолифат партияларининг ЛГБТ тарафдори экани, ўзи ҳокимиятда экан, бундай тубан ишларга асло изн бермаслигини маълум қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid