Чемпионлар лигаси финали Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчирилиши мумкин
Чемпионлар лигаси финали Истанбулдан Лиссабонга кўчирилиши мумкин. Буюк Британиянинг Daily Mail нашри шу ҳақда хабар берган. УЕФА Туркияда 14 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик ва парламент сайловлари муносабати билан тартибсизликлар юзага келиш эҳтимолини инобатга олмоқчи.
Daily Mail’нинг ёзишича, УЕФА Португалия футбол федерациясига финални Лиссабондаги "Эштадио да Луш"да ўтказиш имконияти бўйича норасмий сўров юборган.
Чемпионлар лигаси финалига икки ҳафтадан кам вақт қолгани боис, УЕФА кечроқ қарор чиқаришга мажбур. Лекин ўтган ҳафта УЕФА раҳбариятига яқин манба ўйинни Туркиядан бошқа жойга кўчириш режалаштирилмаётганини маълум қилганди.
Чемпионлар лигаси финали аввал ҳам коронавирус пандемияси сабабли икки марта - 2020 ва 2021 йилларда Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчирилган эди.
Режа бўйича 2023 йилги Чемпионлар лигаси финали 10 июнда Истанбулдаги "Отатурк" номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтиши керак.