12 ёшли қизнинг ўлими бўйича ишнинг айблов хулосаси судга юборилди
Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ушбу гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жиноят иши қўзғатилган ушбу ҳолат юзасидан марҳума қизнинг онаси ва бувиси баъзи ҳақиқатларни очиқлагани ҳақида хабар бергандик.