platina.uz

Сурхондарёда вилоятнинг бир қатор мансабдорлари жазоланди

Бунга Сурхондарёнинг ҳудудларида ўтказилган ўрганиш ишлари жараёнларида аниқ муддат билан ижрочиларга вазифалар берилган бўлишига қарамай қатор топшириқлар ижроси бугунги кунга қадар бажарилмагани сабаб бўлган.

Жамият
10 май 2023 йил
Сурхондарёда вилоятнинг бир қатор мансабдорлари жазоланди

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан 18 та, жумладан, қурилиш мажмуаси томонидан 9 та топшириқ ижроси таъминланмаган. Ушбу топшириқлар таҳлил қилинганда “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда унинг ҳудудий корхоналари томонидан 3 та, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти 3 та, “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 2 та топшириқ ижроси бажарилмаган.

Йиғилиш давомида топшириқлар ижроси соҳалар, йўналишлар ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ижро интизомини ўз ҳолига ташлаб қўйган масъулларга, хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарларига огоҳлантириш, қишлоқ хўжалиги мажмуаси котибият мудири, “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ ва унинг Денов, Музработ, Ангор, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари бўлимлари, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти, “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ, “Сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари қурилиши бўйича” ИК Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Ҳудудгазтаъминот” вилоят филиали, “Ўзнефтгазинпексия” ва “Ўзэнергоназорат” инспекцияси вилоят бўлимлари раҳбарларига, қатор ҳудудларда туман ҳокимларининг ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш топшириғи берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими таcдиқлангани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Сурхондарёда ҳокимлар алмашинуви рекорд ўрнатганини маълум қилгандик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+